Жиноят, жиноятчилик ва одил судлов масалаларини эфирда ёки ўз саҳифаларида эълон қилиш аксарият хорижий давлат ОАВ ларига хос бўлган амалиёт. Айрим давлатлар жиноят процессида ОАВ га кенг эркинлик берса, айримларида чекланган тарзда тақдим этилган. Ушбу ҳолатлар мамлакатлардаги ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий вазиятлар билан боғлиқ. Жиноят процессида ОАВ хабар ва маълумотларидан фойдаланишда айрим хорижий давлатлар тажрибасини таҳлил қилиш эса, мазкур амалиётдаги ютуқ ва камчиликларни миллий жиноят-процессуал қонунчилигимиздаги ОАВ ролини, иштирокинива мақомини таққослашга имконият беради. Албатта, хорижий давлатлар тажрибаси риспруденция соҳасидаги, айниқса жиноят-процессуал соҳада муҳим аҳамият касб этади.